АсосийJamiyat

Деҳқонободда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштириб юборгани аниқланди

'Деҳқонободда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштириб юборгани аниқланди'ning rasmi

Деҳқонобод тумани “Бешқўтон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган А.Т. бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида А.Т.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар