АсосийDunyo

АҚШ бош разведкачиси Киевга борди ва Зеленскийга россиялик ҳамкасби билан ўтказган музокаралари ҳақида гапириб берди

'АҚШ бош разведкачиси Киевга борди ва Зеленскийга россиялик ҳамкасби билан ўтказган музокаралари ҳақида гапириб берди'ning rasmi

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс сешанба куни Киевга борган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб  The Washington Post хабар берди, дея ёзмоқда “zamon.uz”. 

Нашр маълумотларига кўра, разведка раҳбари Владимир Зеленский билан учрашган. У Анқарада россиялик ҳамкасби Сергей Наришкин билан ўтказилган музокаралар ҳақида маълум қилган.

“Бернс АҚШнинг Украинага Россия агрессиясига қарши қўллаб-қувватлаш тамойилига содиқ эканини айтган”, – деган WP манбаси.

Душанба куни АҚШ ва Россия бош разведкачилари Анқарада ёпиқ музокара ўтказди. Вашингтон ядро хавфсизлиги масаласи муҳокама қилинганини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар