АсосийJamiyat

Парижда “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари“ кўргазмаси ўтказилади

'Парижда “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари“ кўргазмаси ўтказилади'ning rasmi

Парижда "Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" номли кўргазма ташкил этилмоқда.

Унда Ўзбекистон ҳунармандларининг асарлари намойиш этилади. Кўргазмада ХИХ – ХХ аср ўрталарига оид миллий тўқимачилик маҳсулотлари, либослар, безаклар, Бухоро амирлиги даврининг зардўзли чопонлари, шунингдек, Ўзбекистон давлат музейлари коллекциясидан тўпланган Туркистон авангардига оид рангтасвир асарлар билан танишиш мумкин бўлади.

Маълумот учун, кўргазма 2022 йил 23 ноябрдан 2023 йил 4 июнгача Франциядаги Араб дунёси институтида ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар