1

"Қозоғистонликларга бўш ҳудуд қолдирмадик" — Катанец

СПОРТ 16.11.2022, 22:20
"Қозоғистонликларга бўш ҳудуд қолдирмадик" — Катанец

Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Қозоғистон билан куч синашди. Мазкур беллашувда ўзбек вакиллари 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, 11-дақиқада Ҳожимат Эркинов беллашувда ҳисобни очди. 45-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Элдор Шомуродов орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шу тариқа, Сречко Катанец шогирдлари ғалабани қўлга киритди. 

 Беллашувдан сўнг "оқ бўрилар" бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этиб, ғалаба ажойиб бўлганини таъкидлади:

"Тактик ажойиб ғалаба бўлди. Таассуротларим ижобий. Жамоам яхши ҳаракат қилди, борларини бериб ўйнашди. Жисмонан биз янада кучлироқ бўлишимиз мумкин. Келгусида шундай бўлишига ишонаман", — дейди у.

Йиғилишда Катанец, шунингдек, қозоғистонликлар ўйини ҳақида ҳам муносабат билдирди.

"Менинг уларга баҳо беришим тўғри бўлмайди. Сабаби, мен ўзимнинг жамоамни кузатдим. Айтиш лозим, улар ажойиб ҳаракат қилишди.

Рақибда икки-учта яхши вазият бўлди. Биринчи таймда жарима зарбаси ҳам хавфли чиқди. Ўша вазиятда омадимиз келди. 

Осиёнинг кўп жамоаларига қарши 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнасангиз, улар қийналиб қолишади. Имкониятлар яратишда, ҳужумлар ташкил қилишда улар муаммоларга дуч келади.

Қозоғистонликларга бўш ҳудуд қолдирмадик. Жуда зич жойлашдик ва бу рақибга яхшигина бош оғриқ бўлди. Шунга қарамай, уларни хавфли терма эканини эътироф этишим керак", — дейди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1