АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қанча талаба таҳсил олади? Хориждаги ўзбекистонлик талабалар сони ҳам очиқланди

'Ўзбекистонда қанча талаба таҳсил олади? Хориждаги ўзбекистонлик талабалар сони ҳам очиқланди'ning rasmi

17 ноябрь – Халқаро талабалар куни. Маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда  154 та олий таълим муассасаларида 808 мингдан ортиқ талаба таълим олмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 808,4 мингтани ташкил этган.

Шундан:

Талаба йигитлар – 439,4 минг нафар

Талаба қизлар – 369 минг нафар

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.

Хорижий давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 33 минг нафарга ортди.

Ушбу кўрсаткич бўйича Қозоғистон Республикаси 90,3 минг нафар талаба билан минтақада етакчилик қилмоқда.

Дунё миқёсида Хитой Халқ Республикаси 1,1 млн. талабаси хорижда таҳсил олиши билан мутлақ етакчилик қилмоқда.

Минтақадаги айрим давлатлар бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:

— Қозоғистон – 90,3 минг нафар

— Ўзбекистон – 85,9 минг нафар

— Украина – 79,9 минг нафар

— Туркманистон – 68,2 минг нафар

— Россия – 57,6 минг нафар

— Афғонистон – 31,9 минг нафар

— Тожикистон – 28 минг нафар

— Беларусь Р. – 24,5 минг нафар

— Қирғиз Р. – 13,3 минг нафар

 

    Бошқа янгиликлар