1

Навоийда АҚШ ва Хитойга юбориш учун виза қилиб бермоқчи бўлганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.11.2022, 17:24
Навоийда АҚШ ва Хитойга юбориш учун виза қилиб бермоқчи бўлганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро С.А. фуқаро У.О.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали 5 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Э.Х. ва Ш.Т. фуқаро Ф.О.нинг ишончига кириб, танишлари орқали унинг номига Хитой Халқ Республикасидан чақирув таклифномасини юбортириш ва ушбу давлатга кириш визасини тайёрлаб беришлари эвазига 700 АҚШ доллари ва 300 минг сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1