Жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 17:50 ларда Навоий вилояти Навоий шаҳри Имом ал-Бухорий кўчасида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Х.А. “Lacetti” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни пиёда кесиб ўтаётган А.А. ва Б.Б.ларни уриб юборган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида пиёдалар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳри ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоийда “Lacetti” ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборди
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 17:50 ларда Навоий вилояти Навоий шаҳри Имом ал-Бухорий...






