Дунёдаги энг йирик хусусий таълим муассасаси — Education First (EF ) ҳар йили бериб борадиган мамлакатларнинг инглиз тилини билиш индексини эълон қилди. 111 давлат киритилган рейтингда Ўзбкистон 89 ўринни эгаллаган.
EF English Proficiency Index (EF EPI) индекси катта ёшдаги аҳоли ўртасида инглиз тилини билиш даражасини ўлчаб, шу орқали мамлакатнинг ушбу кўрсаткич орқали рейтингни тузади. Рейтингни шакллантириш учун 100 та мамлакатдан 2,1 миллион одам қатнашган.
Барча давлатлар тилни билиш даржасига кўра 5 тоифага бўлинади. Ўзбекистон 446 балл тўплаб «жуда паст» давлатлар тоифасига киритилган. Шу билан бирга, мамлакат Марказий Осиё давлатлари орқаси энг яхши натижани кўрсатган: Қирғизистон 91-ўрин (442 балл), Қозоғистон — 99-ўрин (420 балл), Тожикистон — 106 ўрин (396 балл).
Пойтахтлар кесимида Тошкент жуда паст даражадаги гуруҳга киритилган, Остона ва Бишкекнинг кўрсаткичлари нисбатан юқори бўлиб, улар хориж тилини паст даражада билувчилар гуруҳидан ўрин олган.
Инглиз тилини билиш бўйича 13 давлатдан иборат энг юқори даражали гуруҳдан Европанинг деярли барча давлати киритилган. Етакчилик 661 балл билан нидерландияга насиб кетган. Иккинчи ўрин Цингапул (642 балл) бўлса, учинчи ўринни Австрия (628 балл) эгаллаган.






