1

"Ўлиб қолишдан қўрқдим..." Тошкентда пичоқлашган талабаларга суд ҳукми ўқилди (видео)

ЖИНОЯТ 17.11.2022, 20:32
"Ўлиб қолишдан қўрқдим..." Тошкентда пичоқлашган талабаларга суд ҳукми ўқилди (видео)

2022 йил 8 июнь куни тунги соат 00:10 да юз берган икки талаба ўртасидаги тортишув пичоқбозлик билан якун топди. Улар шу куни ўзлари ижарада турган хонадонда тушлик пайти келиб чиққан келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолишади. Ўша вақт талаба хонтахта устида турган совуқ қурол — ошхона пичоғини олиб, танишини кўкрак қафаси чап томони ва чап сон соҳаларига уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчида кўкрак қафаси чап томонлама плевра бўшлиғига кириб, чап ўпка пастки бўлагини тешиб ўтган санчилиб, кесилган жароҳати, чап сон соҳаси санчилиб кесилган жароҳати, асорати: Ташқи ва ички қон кетиши, гемопневматоракс, гемморагик ва плевропульмонал шок III даражаси экани, тан жароҳатлари етказилган вақтида ҳаёт учун хавфли ҳисобланиши ва шу белгига кўра оғирлик даражаси бўйича оғир тан жароҳатлари тоифасига кириши аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 15 cентябрдаги ҳукмига кўра, судланувчи талаба “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”жиноятини содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.  Шунингдек, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида, раислик қилувчи судья: Дилшод Ражабов, ҳайъат судьялари: Мусо Юсупов, Отабек Муҳаммадиевдан иборат таркибда очиқ суд мажлисида 1995 йилда туғилган судланувчи талаба, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб, келтирилган апелляция шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқилди.

Айбига қисман иқрор бўлган талаба бу ишни атай қилмаганини, шеригини ўлдириш нияти ҳам бўлмаганини таъкидлайди:

— Жабрланувчи танишим бўлади. Бир туманданмиз. Бирга автомашиналар ювиш шахобчасида ишлаймиз. 2022 йил 4 июнь куни Тошкент шаҳрига келганман. Ижарада яшайдиган хонадонимда яна 3 киши бирга яшайди. 6 июнь куни тахминан соат 24:00 ларда жабрланувчи билан бирга ишдан ижарада яшайдиган уйга келдик. Ётаётган пайтимда мендан 5.000 сўм пул қарз сўради. Унга йўл кирага пули қолганини, пулим йўқлигини айтдим. Сўнг эрталаб ўқишимга кетдим. У ўқиши тушликдан кейин эди. Тушлик пайти ўқишдан келдим. Жабрланувчи уйга 40.000 сўмга бозорлик қилиб келган экан ва унга 10.000 сўм бериш керак экан. Унга ишга бориб, ишлаб бераман дедим. Сўнг ишга автомашиналар ювиш шахобчасига кетдим. Жабрланувчи эса ўқишга кетди. Ўқишга кетишимдан олдин у товуқ гўштидан шўрва тайёрлаб кетган. Шу куни тахминан соат 17:00 ларда жабрланувчи автомашиналар ювиш шахобчасига келди. Биз кеч соат 24:00 ларга қадар ишлаб, уйга қайтдик. Йўлда у нон олиш кераклигини айтди. Унга бозорлиги учун сўраган 10.000 сўмни бердим. У магазинга кириб, 2 дона нон олиб чиқиб, 7.000 сўм бўлганини айтди. Менга “3.500 сўм берасиз” деди. Унга бугун ишим ўхшамаганини шу пулни эртага ишлаб беришимни айтдим. У шу ерда менга қўпол муомала қилиб, ҳақорат қилди. Уйга борганимда, яна 2 ижарачи дўстимиз бошқа хонада дарс қилиб ўтиришган экан. Жабрланувчи овқатни иситди ва ўзига сузиб олди. Қозонга қарасам гўшти йўқ экан, ўзига шўрванинг суви билан картошкасини солиб олган. Дастурхон ёнига борганимда жабрланувчини косасида бир бўлак товуқ гўштини қаноти борлигини кўриб, унга “шуни ярмини берсанг бўлар эди” дедим. Шунда мени яна сўкиб, ҳақоратлади. Унга ёшим ундан катталигини, ҳақорат қилмаслигини айтдим. Шунда у “Ма, сан тўйгин” деб жаҳл билан косасини отди ва ўрнидан турди. Мен ҳам ўрнимдан турдим, шунда жабрланувчи мени чап томон қулоғимга мушти билан урди. Қулоғим оғриганидан ерга энгашиб қолдим. Шунда томоғимдан бўғиб олиб, уриб кетди. Хонтахта устида турган пичоқни олдим, аввалига у пичоқ эканини билмадим ва жабрланувчини оёғини сон соҳасига урдим. Шунда ҳам жабрланувчи мени бўғиб туравергач, кейин эса уни чап билак тарафига пичоқ билан ўзимни ҳимоя қилиш мақсадида урдим. Шу пайт 2 шеригимиз ҳам югуриб келишди ва бизни ажратишди. Мен пичоқни ерга ташлаб юбордим. Жабрланувчи бурчакка бориб суяниб қолди. Мен ваннага кириб, қулоғимни қонини тўхтатмоқчи бўлдим. Лекин қон тўхтамади, кейин жабрланувчини олдига бордим. Унга “тур” деб елкасини ушладим. Қўлим қон бўлди, шу ерда шеригим сочиқ олиб келиб, жабрланувчини пичоқ кирган жойига босди. Жабрланувчи бақирганига қўшни ҳам чиқиб келди. Шу орада тез тиббий ёрдам хизматини яна бир шеригим чақирган. Қўшним бекор тез тиббий ёрдам чақирганимизни, мени қамаб қўйиш мумкинлигини айтди. Кейин шерикларимиздан бири тез тиббий ёрдам хизмати чақирувини бекор қилди. Сўнг шеригим пастга тушиб такси олиб келди. Шу орада мен билан жабрланувчи ҳам пастга тушдик. Мен билан жабрланувчи шу таксига миниб, 7-ШКШга етиб бордик. У ерда жабрланувчига тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Менда жабрланувчини ўлдириш ниятим бўлмаган. Унга пичоқ санчганимни сабаби ўзимни ҳимоя қилиш бўлган. Унга ўлдираман демаганман, жанжал вақти иккаламиз ҳам ҳушёр ҳолатда бўлганмиз. Спиртли ичимлик истеъмол қилмаганман. Шу куни уни ўзи жанжални бошлаган. Менинг футболкамни йиртиб ташлаган. Ўша куни эгнимда бўлган футболка ва шортигимни отам тақдим қилган. Жабрланувчи мени бўғиб қўйиб юбормагани учун ундан қутулиш мақсадида унга пичоқ урганман. Жанжал вақтида мен ҳам қулоғимдан тан жароҳати олганман ва судга оид тиббиёт экспертизасидан текширувдан ўтганимни, жабрланувчи томонидан менга нисбатан етказилган тан жароҳати бўйича маъмурий материал тариқасида ажратиб олинганини, ҳозирда қилмишимдан чин дилдан пушаймонман. Айбимга иқрорман, отам қандли диабет хасталигига чалиниб, ногирон бўлиб қолган. Оилада ёлғиз боқувчи ўзим, институтнинг 2-курс талабасиман, контракт асосида ўқийман. Контрактимни ҳам ўзим тўлайман, ёш оиламан, бир нафар вояга етмаган фарзандим бор. Фарзандимни ҳам ҳали кўрмадим. Жабрланувчидан кечирим сўрайман. Суддан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўрайман.

Суд қандай ажрим чиқарди?

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1