АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" 18 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

'"Ўзгидромет" 18 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди'ning rasmi

"Ўзгидромет" 18 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кундузи 12-17° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар