Россия зарбалари оқибатида Украинада 10 миллион одам электрсиз қолди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.
“Мамлакатимиздаги кўплаб шаҳар ва қишлоқларда яна фавқулодда электр тармоғидан узилиш бошланди. 10 миллионга яқин украиналиклар чироқсиз қолмоқда”, — деган Украина президенти Владимир Зеленский.
Энг кўп узилишлар Харьков, Житомир, Киев ва Львов вилоятларида кузатилган. Бундан ташқари, бутун Украин бўйлаб алоқа ва интернет тизимида муаммо кузатилмоқда.






