Франция президенти Эммануэл Макрон Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатларни Россияни Украинадаги можарони ҳал қилиш учун музокаралар столига ўтиришини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда "zamon.uz" хабар берди.
"Франция нафақат Украинани қўллаб-қувватламоқда. Балки бошқа давлатлар: Хитой, Ҳиндистон, Яқин Шарқ, Африка, Лотин Америкаси билан яқиндан ҳамкорлик қилади, бу уруш сизнинг муаммоингиз ҳам эканлигини тушуниш керак, бу жиддий беқарорликка олиб келади”, — деди Макрон.
Владимир Зеленский 8 ноябрь куни Россия билан мулоқотни бошлаш шартларини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бу “ҳудудий яхлитликни тиклаш, БМТ низомига риоя қилиш, барча йўқотишлар учун товон тўлаш, ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаш ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига кафолатдир”.
У, шунингдек, Путин президент бўлган даврда Украина Россия билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини маълум қилган.






