1

Самарқандда уч боласи билан ўзини каналга ташлаган аёлнинг икки фарзанди ҳалок бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 18.11.2022, 20:44
Самарқандда уч боласи билан ўзини каналга ташлаган аёлнинг икки фарзанди ҳалок бўлди (видео)

2022 йил 3 ноябрь куни Самарқанд тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган Қ.А. қайнонаси билан ўрталарида келиб чиққан оилавий келишмовчилик натижасида унга “аччиқ қилиб”, ўзини 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига ташлаб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Таъкидланишича, туманнинг Янгиариқ маҳалласида жойлашган “Оқ-амур” номли ошхонада ишловчи фуқаролар томонидан улар сувдан чиқариб олинган.

Афсуски, аёлнинг икки нафар фарзанди вафот этган. Ўзи ва яна бир фарзанди туман марказий шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб даволаниш учун шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарканд туман прокуратураси томонидан терговга-қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1