АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, эрталаб Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар