1

Тошкентда қурилиш компанияси томонидан қиймати 3,5 млрд сўм бўлган 16 туп қимматли дарахтлар тагидан кесиб ташланди

ЖАМИЯТ 19.11.2022, 09:23
Тошкентда қурилиш компанияси томонидан қиймати 3,5 млрд сўм бўлган 16 туп қимматли дарахтлар тагидан кесиб ташланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги  “Илтифот” маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объектида дарахтларнинг ноқонуний кесилаётганлиги бўйича келиб тушган маълумотга асосан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Яшнобод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганишлар давомида қурилиш ташкилоти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3 млрд 514 млн 200 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1