1

Тошкентда 16 туп қимматбаҳо дарахтни кесганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 19.11.2022, 16:01
Тошкентда 16 туп қимматбаҳо дарахтни кесганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентдаги қурилиш объектида 16 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланиши оқибатида ўсимлик дунёсига 3,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани хабар берилган эдик

Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, тумандаги «Илтифот» маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объектида дарахтларнинг ноқонуний кесилаётгани бўйича келиб тушган маълумотга асосан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Яшнобод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилган.

Ўрганишлар давомида қурилиш ташкилоти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлангани маълум бўлган.  Ушбу ҳолат бўйича «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига 3 миллиард 514 миллион 200 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1