Қатар амири нутқи, Морган Фриман чиқиши ёхуд чемпионатни Қуръон тиловати билан очиб берган Ғаним Ал Муфтоҳ

СПОРТ 20.11.2022, 23:39
Қатар амири нутқи, Морган Фриман чиқиши ёхуд чемпионатни Қуръон тиловати билан очиб берган Ғаним Ал Муфтоҳ

Бугун, 20 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳада ҳар тўрт йилликнинг энг йирик футбол байрами – 2022 йилги жаҳон чемпионати очилиш маросими бўлиб ўтди.

ЖЧ-2022ни Доҳадан туриб ёритиб бораётганларнинг маълум қилишича, "Ал-Байт" стадионида ўтган маросим юқори ташкилотчилик ва тайёрланган турли саҳна кўринишлари билан ўтган.

Маросимда жанубий кореялик қўшиқчи ва BTS гуруҳи аъзоси Чонгук ва қатарлик қўшиқчи Фаҳад Ал-Кубайси "Dreamers" композицияси билан чиқиш қилишган.

Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ат-Тани очилиш нутқи билан чиқиш қилиб, барчани мундиал билан табриклаган.

"Қатардан, араб мамлакатидан барчани жаҳон чемпионатидан қутлайман. Биз бу турнирни жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг муваффақиятлиси бўлиши учун биргаликда меҳнат қилдик. Буюк футбол фестивалидамиз. Турли ирқ, миллат, эътиқод ва қарашлардан қатъи назар футбол барчамизни бирлаштиради. Бу ерда бутун инсоният манфаати учун ҳам бор кучимизни сарфлаб, сармоя киритдик.

Ниҳоят, бугун биз-у, сиз кутган дамларга етиб келдик. Бугундан бошлаб, Худо хоҳласа, 28 кун давомида бутун дунё биз билан ажойиб футбол байрамини кузатиб боради. Барча иштирокчи жамоалар, мухлисларни қутлайман", - дейди Қатар амири ўз нутқида.

Энг эътиборли жиҳати, ЖЧ-2022 очилиш маросимида қатарлик қори йигит Ғаним Муфаҳ Қуръони Карим оятларидан тиловат қилди. 

Шунингдек, Голливуднинг машҳур актёри Морган Фриман ЖЧ очилишида чиқиш қилиб, футбол инсониятни бирлаштириши ҳақида гапирган.

Очилиш маросимидан кейин, Қатар - Эквадор учрашуви стартидан аввал "Ал-Байт" стадионига ЖЧ бош соврини макети кўрсатилди. Шу тариқа, ушбу ўйин билан ЖЧ-2022 расман старт олди.

Бироқ Қатар ўз уйида, мусобақанинг дастлабки ўйинида мағлуб бўлди.

Очилиш баҳсида Эквадор мезбонларга умуман имконият қолдирмади. "Фенербаҳче" ҳужумчиси Эннер Валенсиянинг дубли Лотин Америкаси вакилига ғалаба келтирди.

Қуйида эса очилиш маросимидан олинган суратлар билан танишинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1