Ўзгидромет 21 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Тошкент вилоятларида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15 ° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларга кучли бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.






