Ўзгидромет ноябрь ойининг оюирги ҳафталигида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини прогноз қилди.
Унга кўра, теспубликанинг катта қисмида иш ҳафтаси давомида илиқ, қуёшли фақат душанба жануб вилоятларидан ташқари барча вилоятлар, сешанба куни Тошкент, Фарғона водий вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистонда кутилажак илиқ об-ҳаво узоқ Ўрта Ер циклонлари билан боғлиқ. Улар республиканинг катта қисмига ўз ёғинлари билан таъсир этмасада, ҳароратнинг ўзгаришида уларнинг фаоллиги юқори.
Циклонлар кенглик бўйлаб, Европа шарқигача шимоли-ғарбий ва шимолдан совуқ ҳаво оқимлари йўлини ёпиб туради. Россия ва Украина жанубига ўта илиқ ҳавони тақдим этади. Бундай пайтда Эрондан кириб келаётган иссиқ ҳаво Туркманистон орқали Ўзбекистонга ҳам кириб келишида қулай вазият юзага келади.
Ҳаво ҳарорати ҳафта ўрталарида жануб вилоятларда +20 даражагача, пойтахтда +17 даражагача юқорилайди. Ҳафта давомида тунлари ҳам ҳатто шимолда ҳарорат +3 даражадан юқори бўлиши таъминланади.
Кейинроқ рус текисликларидан циклонлар шарққа томон чекингач, Марказий Осиё шимолида юқори босимли совуқ антициклон соҳаси шаклланади. Ой охирларига бориб, Қозоғистон шимолида антициклон марказидаги босим 1075 гПа га яқинлашади.
Аммо келгуси прогнозлар ва ҳозирги мавжуд вазиятда антициклон Ўзбекистонга чуқур таъсир этмайди. Тоғлар ва шимолдагина ҳарорат нол даражадан пасайиши мумкин. Об ҳаво хариталарини кузатишда давом этамиз, дейилади хабарда.
21.11.2022 03:59
Ноябрнинг охирида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?






