АсосийJamiyat

Ўзбекистон — Россия учрашувида стадион дисплейида букмекерлик компанияси рекламаси намойиш этилди

'Ўзбекистон — Россия учрашувида стадион дисплейида букмекерлик компанияси рекламаси намойиш этилди'ning rasmi

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Россияга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги натижа билан якун топди.

Учрашув вақтида “Пахтакор” стадионидаги реклама дисплейида букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи компания рекламаси намойиш этилди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик фаолиятини олиб бориш ёки унинг тарғиботи билан шуғулланиш тақиқланган.

2022 йилнинг июнь ойида “Зўр ТВ” Қозоғистонда ўтган ММА мусобақасини трансляция қилган ва унда букмекерлик компанияси рекламалари яққол намойиш қилинганди. Ўшанда телеканалга Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тегишли кўрсатмалар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 2021-йил 1-январдан бошлаб Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган эди.

2022 йилнинг 6 апрелдаги киритилган ўзгартиришларга кўра, фармоннинг букмекерлик фаолиятига тегишли қисмлари бекор қилинганди.

    Бошқа янгиликлар