Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини умумхалқ сайловидаги ғалабаси билан табриклади

СИЁСАТ 21.11.2022, 11:08
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини умумхалқ сайловидаги ғалабаси билан табриклади

21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати. 

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Республикаси Президенти умумхалқ сайлови муваффақиятли ўтгани ва унда ишончли ғалаба қозонгани билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1