⚡️ Кармана туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори ушланди

ЖИНОЯТ 21.11.2022, 12:50
⚡️ Кармана туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, Кармана туман ДСИ бош инспектори А.З. “С.” МЧЖ раҳбари И.П.га 10 000 АҚШ доллари эвазига ушбу МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви бўйича молиявий жарима қўлламаслик ва текширув далолатномасини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1