Хабарингиз бор, Ўзбекистонда "Яшил макон" уммуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Айни кунга қадар мамлакатнинг ҳар бир нуқтасида тадбир доирасида кўкаламзорлаштиришга доир ишлар қилиб келинмоқда.
Бир муддат аввал ҳаттоки ТДТ саммити доирасида аъзо ва кузатувчи давлатлар ҳам Ўзбекистон қатори дарахт кўчатлари экишди.
Айни пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам барча Ўзбекистон аҳлини ободликка ҳисса қўшишга чақириб, фаолликка ундамоқда.
"Юртимиз ободончилигига ҳисса қўшиш, кўкаламзорлаштириш, экин экиш бу она ватанимизни яна ҳам гуллаб-яшнашига ҳар бир фуқаромизни жалб қилиш айнан президентимизнинг ташаббусларида ўз ифодасини топган эди. Мана шу ташаббусларни қўллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу баёнотни эълон қилди.
Дарҳақиқат Аллоҳ сиз-у бизни мана шундай обод заминда яратган экан, уни янада ободонлаштириш бутун инсониятнинг зиммасига юкланган", — дейди у.
Ҳомиджон домла Ишматбековнинг келтириб ўтишича, Қуръони Каримда ерда бузғинчилик қилмаслик, уни хароб, барбод қилмасликка чақирилар экан, ер юзида бузғинчилик қилгувчиларни асло суйилмаслигини ҳам айтиб ўтилади.






