Хитойдаги заводда катта ёнғин юз берди, 40 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)

ДУНЁ 22.11.2022, 11:00
Хитойдаги заводда катта ёнғин юз берди, 40 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)

 Хитойнинг Хэнань провинцияси Аньян шаҳридаги заводда юз берган ёнғин оқибатида камида 38 киши қурбон бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВга таяниб "interfax".

Ёнғин ўтган душанба куни маҳаллий вақт билан 16:00 атрофида бошланган. Завод Kaixinda Trading Co., Ltd компаниясига тегишли.

ОАВ маълумотларига кўра, ёнғинни ўчиришга 63 бирлик техника ва 240 дан ортиқ ўт ўчирувчи жалб қилинган. Сешанба куни эрталабдан бошлаб ёнғин назоратга олинди, қутқарувчилар корхонанинг жиддий шикастланган биносида одамларни қидиришни давом эттирмоқда.

Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1