АсосийJamiyat

Депутат бюджетни ўмараётган энг олғир вазирликлар номини ошкор қилди. Уларни бу жиноятдан қандай қайтариш мумкин. (Видео)

'Депутат бюджетни ўмараётган энг олғир вазирликлар номини ошкор қилди. Уларни бу жиноятдан қандай қайтариш мумкин. (Видео)'ning rasmi

Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 704,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфланган ҳақида хабар берилган эди. 

 Қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида  депутат Ботир Мардаев вазирилик ва давлат идораларида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари тўхтамаётганлигини таъкидлади.

Унинг қайд этишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида тариф разрядларининг нотўғри қўлланиши, иш ҳақи ва моддий ёрдам тўловларининг ортиқча тўланиши ҳисобига 138 миллиард сўмга яқин хато ва камчиликлар аниқланган.

Халқ таълими тизимида 47 миллиард сўмга яқин, соғлиқни сақлашда 30 миллиард сўм, мактабгача таълимда 7 миллиард сўм, маданият вазирлиги тизимида 5,5 миллиард сўмдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланган. 

"Бажарилмаган ишлар ва хизматларни "бажарилди", қилиб кўрсатиш, бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобидан ўрнатилмаган ускуналарни ҳам "ўрнатилди", деб расмийлаштириш ҳисобига 100 миллиард сўмдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ҳисобот даврида жами 139 миллиард сўм миқдордаги бюджет маблағларини мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилган", - дейди халқ вакили.

Депутат молия вазири Тимур Ишметовда бу борада вазирлик қандай чоралар кўраётганини сўради.

Вазир бу борада кўпроқ вазирликларнинг масъулиятини ошириш бўйича ўйлаш кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, келажакда Молия вазирлиги назорат функциясининг бир қисмини вазирликларнинг ички аудитига, яна бир қисмини ташқи аудит – Ҳисоб палатасига ўтказилади. 

"Вазирликлар томонидан нотўғри қилиниши, менимча, буни ҳадеб Молия вазирлигидан сўраш ҳам... албатта кўриб турибмиз, бу рақамларни Молия вазирлиги топиб беряпти. Лекин кўпроқ талаб ўша вазирликларга бўлиши керак. Энг кўп масалалар, бюджетдан маблағ ажратиладиган йўналиш ойликлар бўлгани учун энг катта камчилик ҳам, пулни кўпроқ олишни ҳам шу йўналишда кўрамиз.  Хусусан, 2023 йил бюджетига ҳам, тегишли ойликка бўлган харажатлар тақдим этилган маълумотлар текшириб тасдиқлаб бўлинганидан кейин ҳам,  1 чорак давомида Молиявий назорат бошқармаси томонидан битталаб текширилиб тузаттириш киритилади. 

Битта вазирлик ҳамма вазирликнинг устидан қўриқчи бўлиб тургани билан иш битмайди. Бюджет маблағларини самарали сарфлаш ҳар бир вазирлик зиммасига юклатилган”, – деди Т.Ишметов.  

 

    Бошқа янгиликлар