Жаҳон чепионатида АҚШ жамоаси учун биринчи голни президентнинг ўғли киритди

СПОРТ 22.11.2022, 16:16
Жаҳон чепионатида АҚШ жамоаси учун биринчи голни президентнинг ўғли киритди

АҚШ ва Уэльс терма жамоалари футболчилари Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида дуранг ўйнади. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

АҚШ терма жамоаси учун биринчи голни Либерия президенти Жорж Веанинг ўғли Тимоти Веа (36-дақиқада) киритди. Уэльс терма жамоаси учрашувнинг 82-дақиқасида Гарет Бэйл пеналтини голга айлантириб ҳисобни тенглаштирган.

22 ёшли Тимоти Веа АҚШ фуқароси. Унинг отаси Жорж - "Монако", "Пари Сен-Жермен", "Милан", "Челси" ва "Манчестер Сити" клубларида ўйнаган собиқ профессионал футболчи ҳисобланади.

Жорж Веа Италия ва Франция чемпиони, “Олтин тўп” соҳиби (1995 йил, Африка қитъасининг бу совринни қўлга киритган ягона вакили). У футболчилик фаолиятидан сўнг сиёсий фаолият билан шуғуллана бошлаган. 2015-2018 йилларда Либерия сенатори, 2018 йилда эса президент этиб сайланган.

Маълумот учун: АҚШ терма жамоаси жаҳон чемпионатида 11-марта иштирок этмоқда. 2018 йил Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати учун америкаликлар саралашдан ўта олишмаган. Америка жамоасининг чемпионатдаги энг яхши ютуғи 1930 йилда бўлган. Ўшанда жамоа учинчи ўринни эгаллаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1