АсосийJamiyat

Шовот тумани ҳокими интизомий жазога тортилди

'Шовот тумани ҳокими интизомий жазога тортилди'ning rasmi

Шовот тумани ҳокими Артиқов Одилбек интизомий жазога тортилди бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимининг фармойиши эълон қилинди. 

"Иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни лозим  даражада бажармасдан, хизмат интизомини бузганлиги учун Шовот тумани ҳокими Артиқов Одилбек Садуллаевичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддасига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилсин", дейилади расмий ҳужжатда. 

Асос қилиб Хоразм вилояти прокуратурасининг 2022 йил 16 ноябрдаги интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарори ва О.Артиқовнинг тушунтириш хати келтирилган. 

    Бошқа янгиликлар