АсосийJamiyat

Андижонда ҳам пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилаётгани фош этилди

'Андижонда ҳам пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилаётгани фош этилди'ning rasmi

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари  ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан хамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига доир ҳуқуқбузарликни ўз вақтида фош этишди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Бўстон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ю.Ж.га тегишли бўлган “ДАМАС” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасида мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган  умумий қиймати 40 миллион сўмлик 100 дона “7SHOTS” номли салютлар ва 105 600 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал “Дарбанд” ЙПХ масканида пиротехника воситаларининг йирик партияси ушлаб қолинган эди. 

    Бошқа янгиликлар