АсосийDunyo

Зеленский Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб, юборган ёрдами учун миннатдорлик билдирди

'Зеленский Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб, юборган ёрдами учун миннатдорлик билдирди'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни Қозоғистондаги президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда "РБК-Украина" давлат раҳбарининг Twitter'ига асосланиб хабар бермоқда.

"Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари сайловлардаги ишончли ғалабаси билан табрикладим. У икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди. Унга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирдим", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз. аввалроқ Қозоғистоннинг амалдаги раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев президентлик сайловларида  80% дан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, Қозоғистонда муддатидан олдин сайловлар Тоқаевнинг ўзи ташаббуси билан ўтказилган. Бунгача у президентлик муддатини узайтириш ва қайта сайланишнинг мумкин эмаслиги ҳақидаги қонунни имзолаган эди. Тоқаевнинг янги ваколат муддати етти йил бўлиши керак.

Аввалроқ Қозоғистон раҳбари мамлакат президенти ваколатларини қисқартириш тўғрисидаги қонунни имзолагани хабар қилинган.

Бошқа янгиликлар