Туркияда 6 балли зилзила содир бўлди

ДУНЁ 23.11.2022, 14:03
Туркияда 6 балли зилзила содир бўлди

2022 йил 23 ноябрь соат 04:08 да маркази Туркиянинг Дюзже шаҳрида 5,9 магнитудали ва яна бир неча марта кичик балли зилзилалар юз берди.  

Таъкидланишича, ушбу ер силкинишлари қўшни шаҳарларда ҳам сезилган. Туркия Ички ишлар вазирлиги табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси (АФАД) маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар йўқ. 

Дюзже шаҳрида 37 нафар фуқаро, Зонгулдакда 6, Бурсада 4, Истанбул, Сакаря ва Болу шаҳарларидан биттадан киши жароҳат олган (жами 50). Дюзже шаҳрига 10 минг дона адёл, 480 та оилавий турдаги, 20 та умумий мақсадли чодирлар юборилган. 10 та мобиль база станциялари йўналтирилган.    

Зилзила сабабли 23 ноябрь куни Дюзже, Болу, Сакаря ва Зонгулдак мактабларида 1 кунлик таътиллар эълон қилинган.  

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Ички ишлар вазирлиги табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланиб жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганлигини аниқлади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1