40 % аёллар туғруқдан сўнг бир соат ичида фарзандини кўкрак сути билан озиқлантиргани таъкидланди.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан Миллий матбуот марказида Ўзбекистонда ўтказилган Мультииндикатор кластер кузатувлари натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Кузатув натижаларига кўра:
— ҳар 4 чақалоқдан фақат биттаси (25 %) 6 ойгача фақат она сути билан озиқланган;
— 21 % туғруқлар кесарево жарроҳлик амалиёти ёрдамида амалга оширилган;
— 5 ёшгача бўлган 7 % болаларнинг бўйи ўсишдан ортда қолган. Бу кўрсаткич 2006 йилги кузатув натижаларига (14,6 %) нисбатан 2 баробарга пасайган;
— кузатув ўтказилган уй хўжаликларида болаларнинг 3 %и биологик ота-оналари билан яшамайди;
— ортиқча вазн 5 ёшгача болаларнинг 5 %ида (ўғил болалар 5 %, қиз болалар 4 %) кузатилмоқда. 2006 йилда ўтказилган МИКС кузатувида бу кўрсаткич 7 %ни ташкил этган.






