Лондон Киев учун вертолётлар беради

ДУНЁ 23.11.2022, 19:39
Лондон Киев учун вертолётлар беради

Буюк Британия Украинага уч дона Sea King вертолётларини етказиб беради. Бу ҳақда манбаларга таяниб Zamon.uz' хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бу Бирлашган Қироллик томонидан Киевга берилган илк учувчи қурилмалари ҳисобланади. Айрим маълумотларга кўра, вертолётлардан бири аллақачон Украинада. Бу Киевга тақдим этилаётган янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида амалга оширилмоқда. Вертолётлардан ташқари, 10 минг артиллерия снарядлари ҳам тақдим этилади.

Украин ҳарбийлари вертолётни бошқариш бўйича олти ҳафталик ўқув курсини якунлади, жами 10 та экипаж малакаси оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Sea King’дан қутқарув-қидирув операциялари билан бирга, разведка мақсадларида ҳам фойдаланилади.  Ҳозирги кунда уни ишлаб чиқариш тўхтатилган. Вертолётнинг бир донаси 5 миллион фунт-стерлинг (6 миллион доллар) туради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1