АсосийJamiyat

"Қиморбоз мансабдорлар": Фориш тумани ҳокимининг қимор ўйнаётган сурати бўйича муносабат билдирилди

'"Қиморбоз мансабдорлар": Фориш тумани ҳокимининг қимор ўйнаётган сурати бўйича муносабат билдирилди'ning rasmi

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Қиморбоз мансабдорлар” изоҳи билан Фориш тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фаррух Амировнинг қимор ўйнаётгани акс этган фотосурат ва унга нисбатан жазо белгилаш зарурлигига ишора қилинган маълумот тарқалди.  

Мазкур маълумот юзасидан Фориш тумани ИИБ ЖХХ терговга қадар текширув ўтказди, дея хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати. 

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқда тарқатилган фотосурат 2010 йилнинг март ойида олинган бўлиб, ўша пайтда Ф.А. ҳеч қаерда ишламаган. Ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Бошқа янгиликлар