Зеленский БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини талаб қилди

ДУНЁ 24.11.2022, 11:49
Зеленский БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини талаб қилди

Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгашини шошилинч йиғилиш ўтказишни сўради. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.

“Мен БМТдаги элчимизга Россиянинг бугунги зарбаларидан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни сўрашни топширдим. Украина халқаро ҳамжамиятдан қатъий жавоб талаб қилишда давом этмоқда”, - деди Зеленский.

Россия Федерациясининг БМТдаги вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский Украина президентининг бу баёнотига муносабат билдирди. Унинг қайд этишича, учрашув 00:00 (Москва вақти билан) га белгиланган. “Видео ҳавола орқали Зеленский яна Украинадан маърузачи сифатида эълон қилинди. Бу Хавфсизлик Кенгаши иш тартиби қоидаларини бузишдир”, — деб ёзди Полянский ўзининг телеграм-каналида. Ҳуқуқбузарлик деганда у онлайн иштирок этишни назарда тутган.

Россия 24 февралдан бери Украинада махсус операция ўтказмоқда. 23 ноябрь куни Россия яна мамлакат инфратузилмасига зарба берди. Шу муносабат билан Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1