АсосийJamiyat

⚡️15 та янги модда ва битта янги боб... Конституцияга ўзгартиришлар киритилмоқда…

'⚡️15 та янги модда ва битта янги боб... Конституцияга ўзгартиришлар киритилмоқда…'ning rasmi

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров хабар берди. 

Маълум қилинишича, Конституциянинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга, 15 та янги модда ва 1 та янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган.

"“Миллий тикланиш” ва ЎзЛиДеП партия фракциялари қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар", - дейди депутат. 

Эслатиб ўтамиз, Конституциявий қонун лойиҳаси умумхақл муҳокамасига қўйилган ва унга 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган эди. 

Бошқа янгиликлар