1

"Ўзйўлинспекция" масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 12:29
"Ўзйўлинспекция" масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

"Ўзйўлинспекция"нинг синов лаборатория бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, "Ўзйўлинспекция"нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси томонидан 2021 йилнинг феврал ойида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги 4H-1071 "Хонобод-Туркобод" автомобиль йўлининг 0-7 км. қисмида ётқизилган асфальтбетон қатламларининг қалинлиги текширилган ҳамда лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса қилинган.

Бироқ, жорий йилда мутасадди идоралар томонидан мазкур йўлдаги асфальтбетон қатламининг қалинлиги қайта ўрганилиб, назорат ўлчови ўтказиш давомида объектнинг асфальтбетон қопламасидан олинган 73 та намуналарнинг қалинлиги лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос эмаслиги, қоплама қалинлиги кам эканлиги аниқланган.

Бош пудратчи томонидан йўл қопламасининг қатламлар қалинлиги меъёрдан кам ётқизилганлиги оқибатида жами 86 728 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳажми қўшиб ёзилганлиги маълум бўлган ва текшириш давомида ушбу қўшиб ёзилган иш ҳажмлари тўлиқ бартараф этилган.

"Ўзйўлинспекция"нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси масъул ходимлари ётқизилган асфальтбетон қатламининг қалинлиги лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос бўлмасада, 2021 йилда ижобий хулоса бериб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.

Мазкур ҳолатда «Ўзйўлинспекция»нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси масъул ходимлари ва бошқаларнинг ҳаракатларида ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб сохтакорлигида ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1