Ўзбекистонда инсулин излаб сарсон бўлаётганларнинг мурожаатларига жавобан раддия берилди

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 15:56
Ўзбекистонда инсулин излаб сарсон бўлаётганларнинг мурожаатларига жавобан раддия берилди

Ижтимоий тармоқларда кейинги икки-уч ойда республика бўйича қандли диабет билан касалланган беморлар ҳар куни қондаги қанд миқдорини камайтиришда ишлатадиган инсулинни топиш муаммога айлангани ҳақида хабар тарқалди. 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу хабар бўйича раддия эълон қилди. 

Агентликнинг маълум қилишича, телеграм-бот ва бошқа қидирув платформалар орқали инсулин препаратларини Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги дорихоналарда сотувда учратиш мумкин. 

Шунингдек, “Дори-Дармон” АК, "Farm Lyuks Invest" МЧЖ, “Meros pharm  МЧЖ, “Grand pharm trade” МЧЖ  ва “Pharmhealth” ChEK МЧЖ томонидан юртимизга импорт қилинган Дания, Украина, Германия ва Францияда ишлаб чиқарилган 76263 ўрам инсулин препаратлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” томонидан ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилиб, муомалага чиқариш учун рухсат берилган.

Бундан ташқари 6 та давлатнинг 20 турдаги инсулин препаратлари тиббиёт амалиётида қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилган.

"Ушбу препаратлар нархига келсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2647-сон Қарорининг 1-бандига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилган бўлиб унга кўра, дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учунқайд этилган чекланган нархлар ва уларга чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархларнинг доимий равишда электрон (онлайн) реестри юритилмоқда", - дейлади раддияда

Агарда, харидорлар дорихоналар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибини бузилиши ва асоссиз равишда нархлар оширилганига дуч келса, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг 1159 ишонч телефонига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 71-233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатилмоқда.

Маълумот ўрнида, Президентнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, қандли диабет касаллигига чалинган беморларни бепул дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича қатор муҳим вазифалар белгиланган бўлиб эндиликда:

  •  25 ёшгача бўлган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган беморлар аналогли инсулин ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш воситалари (глюкометр ва махсус тест япроқчалари) билан;
  •  қандсиз диабет билан касалланган беморлар, соматотроп етишмовчилик билан касалланган болалар ҳаётий зарур махсус дори воситалари (десмопрессин ва ўсиш гормони) билан;
  • 25 ёшдан ошган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган инсулинга муҳтож, шунингдек, қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган беморлар одам инсулини билан;
  • қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган ҳамда эҳтиёжманд сифатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморлар метформин дори воситаси билан бепул таъминланади;
  • беморларга бепул бериладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар марказлашган тартибда харид қилинади ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари орқали тақсимланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1