1

Тошкентда коммунал учун ундирилган пулларни ЖЕК ходимлари "еб" юборишди

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 16:15
Тошкентда коммунал учун ундирилган пулларни ЖЕК ходимлари "еб" юборишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 “N.n.”, “M.s.”, “B.s.”, “S.k.” ва “I.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари моддий жавобгар шахслари ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 413,9 млн сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1