Тошкентдан Андижон ва Самарқандга алоҳида пуллик йўллар қурилади

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 17:25
Тошкентдан Андижон ва Самарқандга алоҳида пуллик йўллар қурилади

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд йўналишлари бўйича пуллик йўл қуриш доирасида алоҳида йўллар қурилиши режалаштирилган. 

Бу ҳақда ЎзЛиДеП Пресс-клубининг навбатдаги сонида Транспорт вазирлиги вакили Муроджон Исманалиев маълум қилди.

Айтилишича, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига мувофиқ Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли уч қисмдан иборат бўлади -Тошкентдан Ангренгача, Ангрендан Қамчиқ довони бўйлаб Хонободгача. Хонободдан Андижонгача. 2023 йилда якуний тайёр бўладиган техник-иқтисодий асосга ўзгартириш киритилиши мумкин.

Шунингдек, маълум қилинишича, Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича эса дастлабки техник-иқтисодий асос орқали учта вариант ишлаб чиқилган. Биринчи вариантда - алоҳида йўл қуриш, иккинчисида - бор йўлга қисман қўшилиб ўтиш ҳамда бор йўлни реконструкция қилиш.

2021 йилда Президентга ўтказилган тақдимот бўйича биринчи - алоҳида йўл қуриш масаласи тасдиқланган ва ҳозирда шу бўйича иш олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1