Тошкентда машинага солиб, ўғирлаб кетилган аёл бўйича ИИВ изоҳ берди

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 17:34
Тошкентда машинага солиб, ўғирлаб кетилган аёл бўйича ИИВ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар номаълум эркак аёлни куч ишлатиб автомашинага ўтказиб олиб кетгани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябрь куни Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга давлат рақами 70 R 300 SА бўлган Tracker русумли автомашинасига турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган М.А.ни ўтказиб номаълум томонга олиб кетган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб уйдан чиқиб Тошкент шаҳрига кетиб қолганлиги, уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борганлиги аниқланган. 

“Ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат эканлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. М.А. ва унинг оиласи хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда. Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1