1

Тўқаев Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

ДУНЁ 24.11.2022, 18:20
Тўқаев Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Қозоғистон Республикасининг куни кеча такрор сайланган Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

 Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда сўз борган. 

Гап шундаки, бугун, 24 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси элчиси Бейбут Атамкуловдан Ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди. Ушбу тадбир баҳонасида Президент матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда шундай дейилади: 

Декабрь ойи бошида Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи давлатлараро муносабатларда янги даврни бошлаб беришига ишонч билдирилди”.

Бироқ Президент Администрацияси Қосим-Жомарт Тўқаевнинг ташрифи айнан қачон амалга оширилишига аниқлик киритмаган. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1