Тошкент аэропорти олдида инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 20:53
Тошкент аэропорти олдида инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди

 Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдида тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ тест режимида ишга туширилди.

Транспорт вазирилигнинг маълум қилишича, бу инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автотураргоҳ.

Қайд этилишича, автоматлаштирилган тўхташ жойидан қуйидаги тартибда фойдаланилади:  

  • Тизим автоматик равишда автомобиль рақамини танийди, уни маълумотлар базасига киритади ва шлагбаумни очади;
  • Тўлов учун автотураргоҳга паркометрлар ўрнатилган. Автомобиль рақами терминалга киритилади ва тўлов миқдори пайдо бўлади;  
  • Тўловни нақд пулда (қайтим олиш имконияти мавжуд) ёки Payme мобил иловаси орқали QR-кодни сканерлаш ёрдамида амалга оширишингиз мумкин;  
  • Агар тизим рақамни автоматик равишда аниқлай олмаса, тўлов автотураргоҳга кириш жойида олинадиган чипта ёрдамида амалга оширилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1