1

9 йил аввал Фарғона каналидан жасади топилган 3-4 ёшли боланинг яқинлари қидирилмоқда

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 08:55
9 йил аввал Фарғона каналидан жасади топилган 3-4 ёшли боланинг яқинлари қидирилмоқда

Фарғонада 9 йил аввал каналдан жасади топилган боланинг шахсига аниқлик киртиш мақсадида унинг яқинлари қидирилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати "darakchi.uz"га хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2013 йил 27 ноябрь куни Жанубий Фарғона каналининг Марғилон шаҳар Ариқбўйи МФЙ Каналбўйи кўчасидаги қисмидан шахси номаълум, буйи 93 см, юз тузилиши думалоқ, буғдойранг, сочлари  қора сийрак 4-5 см узунлида, қоши ва кўзлари қора, тишлари табиий бутун, осиё миллатига мансуб, 3-4 ёшлардаги ўғил боланинг мурдаси топилган. Ҳозирги кунга қадар марҳумнинг яқинларини топиш ишлари олиб борилмоқда. 

"Ушбу шахс ёки унинг яқин қариндошлари ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган ҳамюртларимизни яқин орадаги ички ишлар органларига ёки “102” қисқа рақамига ҳабар беришларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1