1

⚡️ Сovid-19: Хитойга пандемиянинг кучли тўлқини қайтди

ДУНЁ 25.11.2022, 11:43
Теглар: СOVID-19
⚡️ Сovid-19: Хитойга пандемиянинг кучли тўлқини қайтди

Илк бор Хитойда аниқланган СOVID-19 касаллиги орадан уч йил ўтиб, яна ушбу давлатда шиддат билан тарқала бошлади. Хусусан, ўтган куни ҳукумат расмийлари мамлакатда кунлик хасталаниш кўрсаткичлари пандемия давридаги мутлақ рекорд кўрсаткичга етганини қайд этди — 31,5 минг нафар бемор! Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ўтган уч йил давомида бу ерда фақат апрель ойида хавотирли ўсиш динамикаси кузатилганди. Ўшанда энг кўпи билан кунига 30 мингга яқин кишига COVID-19 ташхиси қўйилган.

Шундан сўнг Чин юртида амалга оширилган қатъий чекловларга асосланган “ноль ҳолат” стратегияси маълум муддат одамларни бу хавфли касалликдан ҳимоялади. Аммо бутун дунё бўйлаб кенг тарқалаётган пандемиянинг янги тўлқини охир-оқибат қарийб 1,5 миллиард аҳолига эга Хитойни ҳам четлаб ўтмади.  

Ҳозир мамлакат расмийлари карантин чораларини янада кучайтириш ҳаракатида. Йирик шаҳарларда қисман локдаун ва касалликни аниқлашга қаратилган оммавий тест синовлари қайта тикланяпти.  

Чунки 31 провинция маъмурияти касаллик авж олганини маълум қилган. Улар орасида 22 миллиондан ортиқ киши яшайдиган пойтахт Пекин ва 18,5 миллион аҳоли истиқомат қиладиган йирик мегаполис Гуанчжоу шаҳарлари ҳам бор.  

Аслида, бир неча ҳафта аввал бу ерда ўрнатилган махсус чекловлар бироз юмшатилганди. Жумладан, беморлар билан яқин алоқада бўлган шахсларни етти кун давомида карантин марказида мажбурий сақлаш талаби беш кунга қисқартирилди.  

 Бироқ энди яна эҳтиёткорлик ошириляпти. Пекиннинг йирик тумани — Чаоянгда аксарият компаниялар эшигига вақтинча қулф осилди. Бошқа ҳудудлардаги қатор хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар муассасалар фаолияти тўхтатилди, одамлар масофий иш тартибига ўтди.

Гуанчжоу шаҳрида ҳам бугундан қисман карантин кучга киради. Ушбу чекловлар 6 миллион нафарга яқин кишига ўз таъсирини кўрсатиши айтиляпти.  

Умуман, ҳозир Хитойда эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда. Мамлакат расмийлари бу ёғига коронавирусга қарши эмлаш қамровини янада оширишни мақсад қилган.  

Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда Хитойда пандемия кучайгани, одамларни карантинга олинаётгани акс этган видеолар тарқлмоқда.

 

Шарҳлар

“Шифохоналарда “оёқ босишга жой йўқ” — Нурмат Атабеков СOVID-19 бўйича тарқалаётган аудиохабарларга изоҳ берди

29.06.2022, 09:13

Ижтимоий тармоқларда қатъий карантин чоралари яна кучайтирилиши, вируснинг янги штаммлари тарқалаётгани, шифохоналарда “оёқ босишга жой йўқ”лиги ҳақидаги аудиоёзувлар тарқалмоқда.Ушбу гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқин?  Бу саволга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1