1

Шахмат: Ўзбекистон терма жамоаси финалга йўл олди

СПОРТ 25.11.2022, 12:19
Шахмат: Ўзбекистон терма жамоаси финалга йўл олди

Бугун, 25 ноябрь куни Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича FIDE жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари якунланади. Ўзбекистон жамоаси йирик мусобақа ғолиблиги учун баҳсга киришади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистонлик шахматчиларга ҳал қилувчи беллашувда Хитой вакиллари рақиблик қилади. Хитойликлар ярим финалда Испаниядан устун келишганди. Ўзбек шахматчилари эса ярим финалда Ҳиндистон жамоасини доғда қолдирди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги финал партияси бугун, Тошкент вақти билан соат 18:00да старт олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1