1

Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 14:20
Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди

Аввал хабар қилганимиздек, айни  пайтда бўлиб ўтаётган  Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида вилоят ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзодини тавсия этган эди.

Депутатлар номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати. 

Сўнг Навоий вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилган. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.  

Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Нормат Турсунов энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик ва фидойилик билан кўп йиллар Навоий вилояти аҳлига хизмат қилиши лозимлигини айтди.  

Янги ҳоким бугундан бошлаб ўзининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, фаоллар, тадбиркорлар ва ёшларни бирлаштириб, ҳар бир туман ва шаҳарни, қишлоқ ва маҳаллани ривожлантириш чораларини кўриши лозимлиги таъкидланди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1