1

⚡️ Президент Навоий вилояти ҳокими лавозимига номзодини тавсия этди

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 11:08
⚡️ Президент Навоий вилояти ҳокими лавозимига номзодини тавсия этди

Аввал хабар қилганимиздек, айни  пайтда Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Сессияда Навоий вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати. 

Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзодини тавсия этди.

Номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Номзод вилоятда тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича режаларини айтди.

Тадбиркорликни ривожлантириш орқали келгуси йилда 122 мингта иш ўрни яратиш имкони бор.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- келгуси йилда 26 та маҳаллий саноат маркази ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш;

- оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча 100 миллиард сўм, келгуси йилда 600 миллиард сўм йўналтириш;

- Нурота, Хатирчи ва Навбаҳордаги бўш биноларда моно-марказ ташкил этиб, камида 5 минг ёшларни замонавий касбларга ўқитиш;

- М-37 магистрал йўлида 3,5 мингта сервис объектларини ишга тушириш;

- Карманадаги Мавлоно Ориф Дег-Гароний мажмуасини таъмирлашга 15 миллиард сўм ажратиш;

- 20 та туризм маҳалласида инфратузилмани яхшилаш бўйича 50 миллиард сўмлик лойиҳани 2023 йил давлат дастурига киритишга топшириқ берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1