1

Тошкентда банк ходимлари банкоматлардаги пулларни талон-торож қилишди

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 16:00
Тошкентда банк ходимлари банкоматлардаги пулларни талон-торож қилишди

Тошкент шаҳар Миробод туманида банкоматлардан қайтган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан "Туронбанк" АТБнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда ушбу банк хизматлари маркази касса амалиётлари бўлими кассири Ж.Д. ва бошқа масъул шахслари банк хизматлари марказига қарашли 10 дона банкоматдан қайтган маблағларни тегишли тартибда кирим қилмагани аниқланган. Улар сохта маълумотлар тузиш орқали жами 347,5 миллион сўм ва 7,6 минг долларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1