АсосийJamiyat

Чинозда фуқаро хонадонида “бангихона” ташкил қилгани аниқланди (видео)

'Чинозда фуқаро хонадонида “бангихона” ташкил қилгани аниқланди (видео)'ning rasmi

Тошкент вилоятида фуқаро уйида қиморхона ва бангихона ташкил этгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 22 ноябрь куни соат 01:30ларда Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Обиҳаёт” МФЙда яшовчи 45 ёшли фуқаро Қ.И. вақтинча яшаётган хонадонида, бир нечта (30-45 ёш орасидаги 6 нафар) фуқарога пул эвазига таваккалчиликка асосланган “қимор” ўйини ўйнаш ҳамда гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Воқеа жойидан холислар иштирокида 108 дона ўйин карталари, нарда ва тошлари, 1 млн 548 минг сўм пул ва 5 та қоғоз ўрамида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ва уни истеъмол қилиш учун мўлжалланган ускуна далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар