1

Украинада қанча одам бедарак йўқолгани маълум қилинди

ДУНЁ 25.11.2022, 19:46
Украинада қанча одам бедарак йўқолгани маълум қилинди

Украинадаги ҳарбий можаро даврида 15 минг одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда бедарак йўқолган шахслар бўйича халқаро комиссия (ICMP) маълум қилди, дея ёзмоқда Zamon.uz сайти. 
Маълум бўлишича, Гаагада жойлашган ушбу ташкилот Болқoн яриморолидаги урушлардан кейин тузилган. Июль ойида унинг Киевда офиси очилди. Бундан кўзланган мақсад — Украинага бедарак йўқолганлар бўйича ҳужжатларни тузиш ва уларни қидиришда ёрдам бериш.

ICMP'нинг Европа бўйича директори Метью Холлидейнинг сўзларига кўра, қанча одам мажбуран кўчирилгани, Россия томонидан ҳибсда сақланаётгани, оиласидан айрилгани, бедарак йўқолганларнинг қанчаси тирик экани маълум эмас. Ташкилот вакили низо якунлангандан кейин ҳам бу одамларни қидириш учун йиллар кетишини таъкидлаган.

"Рақамлар ва Украина ҳозир тўқнаш келаётган муаммолар жуда катта. Ҳозирда энг муҳими имкон қадар кўпроқ одамларнинг тақдирига аниқлик киритиш", — деган Холлидей.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1